18 Июн 2023 йил 1118

Миробод туманида кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Миробод туманида ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида «Matiz» русумли автомашина тўхтатилган. Холислар иштирокида текширув натижасида 25 ёшли Абдуллоҳ И.нинг автомашинасидан 100 дона «Регапен» ва 42 дона «Тропикамид» дори воситалари бўлган сумка топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251 прим. 1 моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech