5 Июл 2023 йил 1315

“Мен кучли аёлман” лойиҳаси иштирокчилари учун психологик тренинг ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳаётий қийин вазиятга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, ўз ишини ташкил қилмоқчи бўлган хотин-қизларга яқиндан кўмак кўрсатишга қаратилган “Мен кучли аёлман” янги лойиҳаси ишга туширилган эди. Уларнинг билимларини бойитиш, ҳаётга қизиқишларини янада ошириш мақсадида бир қатор ўқув семинарлари, маҳорат дарслари ташкил этилди.

Жумладан, лойиҳа доирасида хотин-қизларнинг ўз-ўзига бўлган ҳурматини ошириш, истак ва хоҳишларини тўғри аниқлай олишлари юзасидан психологик тренинг ташкил этилди. Ушбу тренингни Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар таъминоти хизмати инспектор-психологлари ҳамда оила ва болалар психологи Шоира Исакова олиб боришди. Тадбир давомида иштирокчилар ўз олдиларига қўйган режаларини лойиҳа қатнашчиларига сўзлаб беришди ва орзу истакларини амалга ошириш йўлида қандай куч топа олишлари ҳақида психологлар маслаҳатларига қулоқ тутишди. Шунингдек, улар плакатларга ички кечинмаларидан келиб чиққан ҳолда фикрларини ёзиб чиқишди. Иштирокчилар психология соҳасига оид кўплаб саволларга малакали жавоб олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech