Махсус курс иштирокчиларининг яна бир куни самарали ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази қошида ташкил этилган махсус ўқув курслари ўз ишини давом эттирмоқда. Курснинг навбатдаги малака ошириш тадбири Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида ўтказилди.
Мономарказнинг асосий вазифаси – банд бўлмаган аҳолини сервис ва хизмат кўрсатиш, техника, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари, рақамли технологиялар бўйича ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бошқа касбларга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишдир. Ўсмирлар турли хил касблар тайёрлаш курсларининг ўқув дастурлари билан танишдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича маълумот олдилар.
Шундан сўнг улар "Темурийлар тарихи" давлат музейига йўл олишди. Музей масъуллари уларга Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва тарихий воқеалар ҳақида сўзлаб беришди. Ўтказилган тадбирлар ўсмирларларнинг нафақат дунёқарашини, балки амалий кўникмаларини ҳам оширишга хизмат қилди.