31 Июл 2023 йил 1125

Маънавий-маърифий тадбир халқлар дўстлиги кунига бағишланди

Тошкент шаҳар ИИББда Халқлар дўстлиги кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистонда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида нишонланади. Байрам халқлар, жамиятнинг турли қатламлари ўртасида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Тадбирда Тошкент давлат шарқшунослик университети кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори Икромов Шавкат маъруза қилди. Сўзга чиққанлар республикада 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари Ватан равнақи йўлида яшаб, меҳнат қилаётганини алоҳида таъкидладилар. Бизни умумий маданият, анъаналар, урф-одатлар, тиллар яқинлиги, кўп асрлик дўстлик, ўзаро ҳурмат боғлаб туради. Шу билан бирга, бугунги кунда пойтахт ички ишлар органларида 20 га яқин миллат вакиллари хизмат қилаётгани, шаҳримиз тинчлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилаётгани таъкидланди.

Сўнгра байрам тадбири турли маданият вакилларининг концерт дастури билан давом этди. Тадбир давомида иқтидорли ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар томонидан дунёнинг турли тилларида дўстлик, ҳамжиҳатлик, миллатлараро бағрикенглик ҳақидаги қўшиқлар ижро этилди. Барча чиқишлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади ва илиқ хотиралар қолдирди. 

Барча янгиликлар

Text to speech