Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш бўйича ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети кундузги таълим шаклига ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган номзодлар 2024 йилнинг 1 февраль кунидан 20 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (шахсий ҳужжатлари асли билан) мурожаат этишлари мумкин.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
— ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаслиги;
— ўрта (11-синф), ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;