8 Январ 2024 йил 2172

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети профессори, фалсафа фанлари доктори Музаффар Артиков маъруза қилди. У ўз нутқида, Туркистон тараққийпарварлари меросини ўрганишнинг муҳим жиҳати, улар бундан юз йиллар муқаддам юрт мустақиллиги ва ёш авлодни маърифатли қилиш масаласини олға сурганликлари, жумладан жадидлар ўлканинг тараққиётга эришувини билимли ёшлар қўлида деб билганликлари ҳамда уларни ривожланган мамлакатларга таълим олиш учун юбориш, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий илм-фан ва техника билимларини эгаллаш каби масалаларни кўтарганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech