20 Июн 2023 йил 1158

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Инсон, табиат ва табиий офатлар” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси “Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш” маркази бошлиғи майор Дилшод Муродов маъруза қилди. У ўз маърузасида, табиий офатларни олдиндан башорат қилиб бўлмаслигини, бироқ уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш имконияти борлигини таъкидлаб, шу мақсадда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳар йили режали ўқув машғулотлари ўтказилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Навбатдаги маъруза “Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг вакили Аброр Бердиев ёритиб берди. У ўз маърузасида, бугунги кунда долзарб бўлиб қолаётган коррупцияга қарши курашиш мақсадида - давлат органлари ходимларининг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, коррупция билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, қонунбузарликларга йўл қўймаслик каби ишларни мувофиқлаштириш зарурлигини, бу масалада Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаши томонидан барча давлат органлари билан ҳамкорликда бир қатор тарғибот тадбирлари, семинарлар ўтказиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech