11 Март 2024 йил 1361

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази вакили Бегзодбек Мухтаров маъруза қилди. У ўз нутқида, Президентимизнинг маънавият ва маданият йўналишидаги ташаббуслари юртимиз равнақи йўлида илм-фан ва маънавият тизимлари борасида илмий изланишларни олиб бориш, бу соҳани ривожлантиришда аниқ таклифларни ишлаб чиқиш, уни янада ривожлантиришда янги истиқболларни очишда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech