17 Июн 2023 йил 894

Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг жойлардаги таркибий тузилмалари ходимлари томонидан бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилди

Профилактика куни доирасида пойтахтимиз ИИББ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик билан биргаликда мунтазам равишда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган, аҳолининг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида учрашувлар, профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Куни кеча ўтказилган тадбирлар давомида жамоат жойлари, маҳаллаларда бошқа масканларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” усулда ўрганишлар олиб борилди.

Хонадонларда яшовчи 905 нафар профилактик ҳисобда турувчи шахслар яшаш жойида текширилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.

Тошкент шаҳри бўйича маҳаллаларда содир этилган жиноятлар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, ходимлар томонидан маҳаллаларда аҳоли ўртасида жиноятларнинг олдини олиш, оилавий жанжаллар, фирибгарлик ҳолатлари содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Барча янгиликлар

Text to speech