Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сизни Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби ва шахсан ўзим номимдан касб байрамингиз билан табриклайман! Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиш қийин. Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлардир. Ички ишлар органлари ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўриб келмоқдамиз. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари орасида анъанавий ахборот воситалари бўлмиш газета-журналлар, теле ва радиоканаллар, интернет журналистикаси миллий ахборот майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, замон талаблари асосида янгиланиб бораётгани яққол намоён бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга ва имиджини оширишга қаратилган ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаганингиз ҳамда фаолиятимизни ёритишдаги ҳамкорлигингиз учун сизга миннатдорчилик билдириб, яна бир бор касб байрамингиз билан табриклайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга бахт-саодат, ижодингизга муваффақиятлар тилайман!