2 Феврал 2024 йил 845

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси бакалавриятининг ҳарбийлаштирилган тузилмалари бўйича “Тергов фаолияти” йўналишига ўқишга қабул қилиш учун ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси бакалавриятининг ҳарбийлаштирилган тузилмалари бўйича “Тергов фаолияти” йўналишига 2024/2025-ўқув йили учун ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган номзодлар 2024 йилнинг 1 март кунига қадар (соат 09.00дан 17.00гача) Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига (шахсий ҳужжатлари асли билан) мурожаат қилишлари мумкин.

Номзодларга қўйилган талаблар:

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

— Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлиши;

— ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан (муддатли ҳарбий химзатни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтганаларнинг ёши эса йигирма олтидан) катта бўлмаслиги;

— ўрта (11-синф), ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;

— эркак номзодларнинг бўйи 165 сантиметрдан, аёл номзодларнинг бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги талаб этилади.

Манзил: Тошкент шаҳар Миробод тумани, Саид Барака кўчаси (Тошкент шаҳар ИИББ ММИваКБТХ Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази).


Барча янгиликлар

Text to speech