Ҳар қандай низо қонуний йўл билан ҳал этилиши лозим
Жорий йилнинг 6 май куни тахминан соат 14:30 ларда Олмазор тумани, Талабалар кўчасида, 3 нафар фуқаролар (Д.Ш., Х.Қ, А.И.) ҳамда уларнинг таниши У.Т. ўрталарида келишмовчилик натижасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг улар ўткир тиғли жисм билан У.Т. нинг қўл соҳасига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.