13 Июн 2023 йил 1230

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Яккасарой тумани ИИО ФМБга 37 ёшли Фозил А. мурожаат қилиб, таниши 32 ёшли Мирсаид О. 2022 йилнинг сентябрь ойида, унга каустик сода маҳсулотини олиб беришини ваъда қилганлигини баён этган. Бироқ Мирсаид Фозилнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда ундан жами 50.700 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech