Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 31 ёшли Бобурхўжа М. 43 ёшли Азизбек K.нинг юкини Андижон шаҳрига етказиб беришни ваъда қилган. У Бекобод шаҳрида жами 1 миллиард сўмлик 118.690 килограмм арматурани юклаган ҳамда Тошкент шаҳрига бориб барча юкни 46 ёшли Махмур З.гa 75.000 АҚШ долларига сотиб юборган. Пулларни эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.