4 Сентябр 2024 йил 1413

Тошкент шаҳар ИИББда “Энг яхши терговчи” кўрик-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББда хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш, ўз касбининг фидойиларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча бош бошқармада “Энг яхши терговчи” анъанавий кўрик-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчилар ўзаро беллашди.

Ходимлар жисмоний ва махсус тайёргарлик, касбий билим ва маҳорат йўналиши бўйича синовдан ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра биринчи ўрин пойтахт ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш бўлимими катта терговчиси, майор Сайфулло Файзиевга берилди. Иккинчи ўрин Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Бекжон Кузибаевга насиб этди. Учинчи ўринни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси, катта лейтенант Ситора Рахимова эгаллади.

Ғолибларга эсдалик совғалари ва тегишли дипломлар топширилди. Майор С. Файзиев танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  


Барча янгиликлар

Text to speech