26 Июл 2023 йил 452

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи 2023/2024 – ўқув йили учун қуйидаги фанлардан малакали педагогларни танлов асосида ишга қабул қилади:

1. Тарих фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);

2. Инглиз тили фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);

3. Немис тили фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);

4. Информатика ва ахборот технологиялар фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);

5. Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);

6. Ҳуқуқий фанлар ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун);

7. Ма’навият, давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, тарбия фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлар учун).

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2021-йил 28-июлдаги 466-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ўтказилади.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-6 даҳаси, Авайхон махалласи, Гёте кўчаси, 54.

Мўлжал: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲҲБ.

Мурожаат учун телефон: +99895-340-47-07

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицей

Барча янгиликлар

Text to speech