15 Апрел 2022 йил 1650

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари – мусобақа ғолиблари

Ички ишлар органлари тизимларида ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Спорт тадбирларининг ўтказилиши нафақат ходимларнинг жисмоний ҳолатини сақлаб туришга, балки уларнинг соғлиғига ҳам фойдали таъсир кўрсатади. Яқинда Тошкент шаҳар “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятида ҳам шундай мусобақалар бўлиб ўтди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ тизимлари ўртасида мини-футбол бўйича турнир бўлиб ўтди. Беллашувлар кескин, аммо тенг курашлар остида ўтди. Урилган тўплар ва тўпланган очколар бўйича Сергели тумани ИИО ФМБ жамоаси пешқадам бўлди. Улар барча рақибларини мағлуб этиб, совринли биринчи ўринни ҳамда ИИВ кубогини қўлга киритдилар.

Шу билан бирга, 13 апрель куни Тошкент шаҳар “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг ХХХI Спартакиадасидан ўрин олган спортнинг “Кўп кураш” тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда соҳавий хизматлари ўртасида ўтказилган мусобақада жами 16 жамоа иштирок этди. Ушбу мусобақада Тошкент шаҳар ИИББ марказий аппарати терма жамоаси фаҳрли 1 ўринни, ППХБ жамоаси 2 ўринни ва Миллий Гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари 3 ўринни эгалладилар.

Ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этган барча жамоаларни ҳамда ғолибларни ғалаба билан табриклаймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech