Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон – инсон шаъни ва қадр-қиммати устувор мамлакат” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти вакили Исоқтой Жуманов маъруза қилди. У ўз нутқида, юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рағбатлантириш бирламчи вазифага айланганлигини, мазкур йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартириб, «Давлат – инсон учун» деган эзгу ғоя ҳаётда ўзининг амалий ифодасини топаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Абдурауф Фитрат” номли видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.