13 Июн 2024 йил 1508

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёш ходимлари ўртасида киберспорт бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш, иқтидор ва қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида киберспорт» (Counter-Strike) бўйича чемпионатининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Киберспорт – бу виртуал макондаги мусобақалар бўлиб, у ерда ўйин бошқарув объектларининг ўзаро таъсирини ифодалайди, инсонлар ёки жамоалар ўртасида қарши рақобат учун тенг шароитларни таъминлайди. Шу боис мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш ходимлар ўртасида киберспортни оммалаштиришдан иборат. Мусобақада жами 16 та жамоа иштирок этди. Мусобақа ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой турнирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Улар чемпионатнинг республика босқичига ҳам йўлланма олди.

Барча янгиликлар

Text to speech