26 Июл 2023 йил 989

Чилонзор туманида “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Пробация ҳисобида турган шахсларни ишга жойлаштиришда соҳа вакиллари бевосита кўмак кўрсатиб келади.

Жумладан, Чилонзор туманида Тошкент шаҳар ИИББ Пробация бошқармаси ва Чилонзор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан “Ишга марҳамат” шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. 183-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда 9 та корхона ва ташкилот томонидан 60 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Тадбирда пробация ҳисобида турган 45 нафардан ортиқ ишсиз шахслар ҳамда «темир», «аёллар», «ёшлар» дафтарларига киритилган фуқаролар иштирок этди. Ярмарка давомида 18 нафар фуқарога доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Ярмаркада фуқаролар меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имконига эга бўлди. Бу каби тадбирлар барча туманларда давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech