14 Июл 2023 йил 507

Чилонзор туманида маҳалла ёшлари ўртасида Ички Ишлар вазири кубогининг туман босқичи ўтказилди

Мусобақани туман ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Алишер Мурадуллаев очиб берди. Ўз нутқида А.Мурадуллаев, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спортни янада ривожлантиришга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Қизғин ва муросаасиз ўтган мусобақа натижаларига кўра,

1-ўринни "Катта Олмазор" маҳалласи,
2-ўринни "Бешёғоч" маҳалласи,
3-ўринни «Фидокор» маҳалласи жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан такдирланди.

1-ўринни эгаллаган жамоага мусобақанинг шаҳар босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech