6 Март 2023 йил 3475

Огоҳ бўлинг! Бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолманг

Муқаддам бир нечта давлатларда турли бузғунчи ва адоват ғояларини тарғиб қилувчи “Редан” ҳаракати Тошкент шаҳрига кириб келгани ва ўзининг гуруҳини ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 5 март куни ушбу гуруҳ аъзолари томонидан соат 18.00 да Форумлар саройи олдида йиғилиш ўтказилиши ва пневматика, совуқ қуроллар, ўқотар қуроллар билан қуролланиб келишлиги ҳақида хабар чиқарилган. Мазкур хабарларни текшириш ва жамоат тартиби бузилишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар иибб томонидан махсус тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

5 март куни тахминан соат 18.00 ларда пойтахтимизнинг халқаро Форумлар саройи олдида 50 га яқин вояга етмаганлар тўпланганлиги аниқланди. Улар Яшнобод тумани ИИО ФМБга олиб борилиб, профилактик суҳбат ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида 9 нафар вояга етмаган шахслар ижтимоий тармоқлардаги “Редан” каналига аъзолиги аниқланди. Барча вояга етмаган шахслар шу куннинг ўзида ота-онаси ёки яқинлари билан бирга уйига қўйиб юборилган, ҳеч ким процессуал тартибда ушланмаган.

Оммавий тартибсизликни, диний, миллий, этник адоватни тарғиб қилувчи хабарларни тарқатган шахсларни аниқлаш юзасидан Тошкент шаҳар иибб томонидан текширув ўтказилмоқда.

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Хабарингиз бор, ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали ахборот хуружи авж олмоқда. Турли оқимларнинг пайдо бўлиши кетидан, ғаразли ниятдаги шахслар бу оқимларни бошқаришга, бузғунчи ғояларни тарғиб қилишга, аҳоли орасида адоват ва воҳима уйғотишга ҳаракат қилмоқда. “Редан” ҳаракати аъзолари томонидан тарқатилган хабарлар ва шу мазмундаги бошқа хабарларнинг барчаси Ички ишлар органлари томонидан текширилади, ҳар бир ҳолат ўрганилади ва қонуний баҳо берилади.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингиз нималар билан бандлиги ва уларнинг қизиқишига эътиборли бўлинг, билиб-билмай оммавий тартибсизликларни ва бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи оқимларга қўшилиб қолмаслигини назорат қилишингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech