5 Июл 2022 йил 1859

Бедарак йўқолганларнинг қидирувида кўмак сўраймиз

2003 йилда туғилган Убайдуллаев Абдуллох Жамшид ўғли, 2022 йилнинг 23 апрель куни Яшнобод тумани, Тузель-2 даҳасидаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 180-185 см, гавдаси ўртача, сочи ва кўзлари қора.
Эгнида: оқ футболка, қора рангли спорт кийими ва оқ кроссовка бўлган.

1966 йилда туғилган Глушков Валерий Петрович, 2022 йилнинг 13 май куни Учтепа тумани, 25-даҳадаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 165 см, гавдаси ўртача, кўзлари мовий, сочлари оқ ва сийрак. Чап қўлида “юлдуз” шакли акс этган татуировкаси мавжуд. Пешона қисмида чандиғи мавжуд.
Эгнида: жигарранг футболка ва костюм, кулранг трико ва қора рангли шиппак бўлган.

1963 йилда туғилган Иргашева Илмира Мифтахудиновна, жорий йилнинг 8 июнь куни Яшнобод тумани, Шоҳимардон кўчасидаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 170-175 см, кўзлари жигарранг, сочилари қора.
Эгнида: тўқ яшил кўйлак, қора рангли оёқ кийимида бўлган.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech