2 Март 2023 йил 1069

Аёл – меҳр-садоқат ва тараққиёт тимсоли

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб борувчи аёл ходималар ўртасида “Аёл – меҳр-садоқат ва тараққиёт тимсоли” шиори остида хотин-қизлар II Республика форуми ўтказилди. Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган мазкур форумда қатнашган жами 18 жамоа орасида Тошкент шаҳар ИИББ жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.

Форум доирасида ўтказилган “Фидойи аёл ходима”, “Энг яхши китобхон ходима” кўрик танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ва “Шахмат” спорт мусобақалари қизғин ва муросасиз бўлиб ўтди.

Танлов якунига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ жамоаси вакилларидан: Даволаш профилактика муассасалари тиббиёт бўлими ходими Дилафруз Шарапова шахмат спорт мусобақасида 2-ўринни, Юнусобод тумани ИИО ФМБ ёшлар масалалари бўйича катта инспектор Бахтигул Аманова “Энг яхши китобхон ходима” кўрик танловида 2-ўринни эгаллади.

Мусобақада муносиб иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган жамоамизни Тошкент шаҳар ИИББ номидан табриклаймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech