Автомобиль ғилдиракларини ўғирлаганликда гумон қилинган шахслар ушланди
Сергели тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 11 июнь куни тунда 2 нафар номаълум шахс «Сobalt» русумли автомашинанинг 4 дона ғилдирагини ечиб, воқеа жойидан яширинган. Автомашина эгаси 25 ёшли Мардонбек М. ўғрилик ҳолати юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, унга жами 6.500.000 сўм миқдорда моддий зарар етказганлигини маълум қилган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 21 ёшли Жаҳонгир ва Сардорбеклар аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.