2 Март 2023 йил 837

Автолизинг ниқоби остида фирибгарлик содир этган шахс қонун олдида жавоб беради

1994 йилда туғилган Умид Паттахов “Umid auto lizing”, “Umid Lizing Tashkent” ва “Umid avto Tashkent” номлари остида масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этиб, бир нечта фуқароларга нисбатан фирибгарлик содир этган. У.Паттахов ушбу жамиятлар орқали 2019-2021 йиллар давомида фуқаролардан турли миқдордаги пул маблағларини бошланғич ёки ижара тўлови сифатида қабул қилиб, келишилган муддатда автотранспорт воситаларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бироқ берган ваъдасини бажармасдан, шартномаларда кўрсатилган муддатларда автомашиналарни етказиб бермасдан, турли баҳоналар қилиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Паттаховга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ У.Паттахов тергов органларидан қочиб яширинганлиги сабабли, унга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси танланиб, қидирув эълон қилинган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов муддати ўтиб бораётганлиги сабабли, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан вақтинча ҳаракатдан тўхтатилган.

Барча янгиликлар

Text to speech