7 Март 2024 йил 1344

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Байрам тадбирида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти, аёл ходималар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг аёллари ва оналари, Ички ишлар вазирлигининг 1-сон академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тантанали тадбирни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов очиб, барча йиғилган аёлларни байрам билан табриклади. Бош бошқарма бошлиғи аёл бўлишига қарамай, сафдаги эркаклар билан елкама-елка туриб, давлатига, халқига садоқат билан хизмат қилаётган аёл ходималарга ўз эҳтиромини билдирди.

Тадбир давомида юқори натижаларга эришган ходималарга мукофот ва унвонлар топширилди. Ички ишлар органларида кўп йиллар фаолият олиб борган фахрий аёллар, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳам эътибордан четда қолмади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимларидан ташкил топган «Ниҳол» гуруҳининг концерт дастури билан чиқишлари эса ёқимли совға бўлди.

Барча янгиликлар

Text to speech