22 Май 2024 йил 1773

63-Халқаро гуллар фестивали: Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам фаол

Ўтган якшанба куни Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали бошланди. Бу йил унда 40 дан ортиқ давлат – Ҳиндистон, Хитой, Нидерландия, Туркия, Озарбайжон, Япония, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этмоқда. Тадбирда етти миллионга яқин киши қатнашиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан меҳмонлар ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Республика ИИВ хавфсиз туризмни таъминлаш бўлимлари ходимлари билан бир қаторда Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби ҳам жалб қилинган. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, тадбир ўтказилаётган ҳудудда тартибни сақлаш, келаётган меҳмонлар ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан биргаликда барча зарур чораларни кўрмоқда.

Таъкидлаш жоизки, фестиваль давомида ходимлар хорижлик меҳмонлар ва сайёҳларга керакли объектни топишда ёки керакли маршрутга чиқишда ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech