Ушбу куннинг қандай келиб чиққанилигини биласизми?
1914 йилда содир бўлган воқеа шарафига 5 август «Халқаро светoфор куни» сифатида нишонланади. Ушбу кунда Америка Қошма Штатларининг Кливленд шаҳрида илк бор электр светoфор пайдо бўлган. Ускунада қизил ва яшил фонарлар алмашиб ёниб турар, шу билан бирга, ранглар ўзгарганда ўзидан товуш чиқарган. Дунёдаги илк светофор 1868 йил 10 декабрда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида, Буюк Британия парламенти биноси яқинида пиёдалар оқимини назорат қилиш учун ўрнатилган. Темирйўл семафорлари мутахассиси Жон Пик Найт унинг ихтирочиси ҳисобланади. Илк светофор иккита – яшил ва қизил рангли кўрсаткичдан иборат бўлиб, у қўлда бошқарилган. Кўрсаткичлар кўтарилиб-туширилиб, йўловчилар оқимини назорат қилган. Сутканинг қоронғи пайтида светофордаги ранглар яққол кўриниб туриши учун улар аввалига газ фонарлари билан ёритилган. Кейинчалик бундай светофорлар Европадаги бошқа шаҳарларга ҳам ўрнатила бошланади.
1869 йилда Лондонда ўрнатилган светофорлардан бирида газ фонарь портлаб ёниб кетади ва уни назорат қилаётган полициячини жиддий жароҳатлайди. Шундан сўнг Европада светофорни газ фонарь билан жиҳозлашни эмас, балки светофорларнинг ўзини ўрнатишни тақиқлашади. Шу тариқа янги ихтиро 50 йил давомида кўчаларга светофор ўрнатиш тўхтаб қолади. 1910 йилда Чикаго шаҳрида яшовчи Эрнст Сиррин томонидан автомат тарзда ишлайдиган светофор ихтиро қилинади. Унда икки хил - Стоп (Тўхтанг) ва Проcэед (Давом этинг) ёзувлари бор эди. Бу светофор ҳам Лондондагига ўхшаб кўрсаткичли эди.
1914 йил 5 август куни АҚШдаги Кливленд шаҳридаги чорраҳалардан бирига светофор ишлаб чиқарувчи компания томонидан тўртта электр светофор ўрнатилади. Ушбу светофорнинг ихтирочиси Жеймс Хог эди. Бу светофор ҳам икки хил, қизил ва яшил рангларда ишлар, уни махсус будкада ўтириб полициячи бошқарарди. Мазкур светофорда қизил чироқ ёниб турганда бошқаларга халақит бермаган ҳолда ўнгга қайрилиш мумкин эди.
▪️Японияда илк светофорларда яшил ўрнига кўк рангдан фойдаланишган. Кейинчалик инсоннинг кўзи кўк рангдан кўра яшил рангни яхшироқ илғагани учун ранглар алмаштирилган.
▪️Лондонда светофорга ёдгорлик ўрнатилган. Ёдгорлик дарахт шаклида бўлиб унинг шохлари светофорлардан ташкил топган.
▪️Прагадаги кварталлардан бирида тор йўлак бор. Унга фақат бир киши сиғади. Ана шу йўлакнинг икки томонига светофор ўрнатилган. Йўлак орқали юрмоқчи бўлганлар светофорга қараб ҳаракатланишади.
▪️Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ҳайдовчилар тунги соат 22:00 дан тонгги соат 5:00 гача светофорнинг қизил чироғида ҳам ҳаракатланишлари мумкин.
▪️Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра йирик шаҳарларда яшовчилар умрининг олти ойини светофорнинг яшил чироғи ёнишини кутиб ўтказишади.
▪️Светофорлардаги қизил ва сариқ ранглар кейинчалик футбол ўйинлари вақтида шу икки рангдаги карточкалар қўллана бошланишига сабаб бўлган. Яъни қизил ранг — майдондан четлатиш, сариқ — огоҳлантириш ва яшил ранг эса майдоннинг ранги яъни ўйинчи яшил майса устида бемалол ҳаракатланса бўлади деган маънони англатади.