30 Май 2024 йил 1438

30 май куни Тошкент бўйлаб биринчи маротаба суткалик пиёда юришга старт берилади

XAVFSIZ HARAKAT ижтимоий лойиҳаси доирасида лойиҳанинг тарғибот элчиси, триатлончи Шавкат Мусинов пиёдалар учун хавфсиз муҳитга диққат-эътиборни жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳри бўйлаб 100 км масофани пиёда босиб ўтади. Йўналиш Тошкент шаҳрининг барча туманларини қамраб олади, спортчи уни «скандинавча (шимолий) юриш» услубида босиб ўтади.


Йўналиш давомида Шавкат Мусинов XAVFSIZ HARAKAT лойиҳаси жамоаси ва Тошкент шаҳри ИИББ билан биргаликда пойтахтимиз аҳолиси учун ташкиллаштирилган қулайликларни ҳамда пиёдалар ҳар куни тўқнаш келадиган муаммоларни ҳам қайд этиб боради.


Шунингдек тадбирда Тошкент аҳолиси ҳам иштирок этиши — йўлнинг ҳар қандай бир бўлагини бирга босиб ўтиш учун спортчига қўшилиши ёки ўз изоҳ ва шарҳларини https://t.me/xavfsiz_harakat телеграм каналига юбориши мумкин.


Юз километрлик юриш якунларига кўра Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Тошкент шаҳри ИИББ билан бирга шаҳар муҳитини яхшилашга доир йўл харитаси ишлаб чиқилади.


Йўналиш навигациясини GPS-навигация техникаси ва Garmin ақлли соатларнинг ишлаб чиқарувчиси таъминлайди.


Тиббий чек-аплар ва йўналиш давомида спортчига тиббий маслаҳатлар бериш Hayat тиббиёт маркази томонидан амалга оширилади.


Тадбир Vazari маркетинг агентлиги томонидан комплекс тарзда ташкил этилади.


Журналистларни йўналиш давомида матбуот учун ташкиллаштириладиган қуйидаги тадбирларда иштирок этишга таклиф қиламиз:


30 май соат 18:00 да — йўналишга старт берилади:


- тиббий чек-ап


- брифинг — XAVFSIZ HARAKAT ижтимоий лойиҳасининг тарғибот элчиси, триатлончи Шавкат Мусинов ва XAVFSIZ HARAKAT лойиҳасининг спикери Вероника Комарова


локацияси: https://maps.app.goo.gl/k7byT84C5DBuD3Nz6


31 май соат 01:00 да — тунги тиббий чек-ап


локацияси: https://maps.app.goo.gl/aV87xVknBSbKwDCe6


31 май соат 09:30 — тонгги тиббий чек-ап ва навигация ускунасини текшириш,


локацияси: https://maps.app.goo.gl/HT2WcXzXnQE3334S7


31 май соат 16:30 да — финал босқичи,


локацияси: https://maps.app.goo.gl/Hh6XxRbsQRjBfYcX7


Якунловчи 4 км лик масофани XAVFSIZ HARAKAT лойиҳасининг тарғибот элчиси, триатлончи Шавкат Мусинов «скандинавча (шимолий) юриш» услубининг ҳаваскор спортчилари билан биргаликда босиб ўтади.


31 май соат 18:00 да — финиш маршрутнинг якунловчи марраси:


- тиббий чек-ап


- якуний брифинг — XAVFSIZ HARAKAT лойиҳасининг тарғибот элчиси, триатлончи Шавкат Мусинов ва XAVFSIZ HARAKAT лойиҳасининг спикери Вероника Комарова, Gross суғурта компанияси бошқарув раиси ўринбосари Баходир Нарметов, Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари.


локацияси: https://maps.app.goo.gl/k7byT84C5DBuD3Nz6


XAVFSIZ HARAKAT лойиҳаси билан Тошкент бўйлаб 100 км маршрутини https://t.me/xavfsiz_harakat ТГ-каналида кузатиб боринг.

Барча янгиликлар

Text to speech