Тошкент шаҳар ИИББ 3-секторининг ёшлар билан олиб бораётган ишлари натижалари ҳақида
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ИИББ ва туманлар ИИО ФМБ раҳбарларига 3-секторда яшаётган ёшлар бириктирилган. Ҳар бир туманда ёшлар хатловдан ўтказилиб, қандай муаммолар борлиги аниқланди, эндиликда масъуллар томонидан уларнинг муаммолари ҳал этилади.
Жумладан, Юнусобод туманида ёшлар муаммосини ўрганиш давомида олий ўқув юртининг икки нафар талабаси шартнома пулини тўлашда қийналаётгани маълум бўлди. Мазкур масала ижобий ҳал этилиб “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ҳамда “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан 21 ёшли Саидахмад Иргашевга ва 20 ёшли Хатира Максуджановаларга ўқиш контракти тўлаб берилди. Бу каби манзилли ишлар давом этмоқда.