26 Ноябр 2022 йил 615

25 ноябрь — "Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни" муносабати билан Тошкент ахборот технологиялари университетида "Биз зўравонликка қаршимиз!" мавзусида талаба қизлар ўртасида давра суҳбат ўтказилди

Тадбирда Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар подполковник Шахноза Абзалова ва капитан Элеонора Сапарова, шунингдек, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси хотин-қизлар методисти Лайло Саидова ва психологи Гулрух Ганиевалар қатнашдилар. Талабаларга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январь кунидаги Қарорига асосан "Хотин-қизларни тазъйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш учун бериладиган Ҳимоя ордери" бўйича тушунтириш берилди. Оилалардаги низолар, аёллар ўртасидаги суицид ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида муҳокама, психологик тренинг ўказилди, шунингдек ижтимоий видеороликлар намойиш этилди. Талабалар ўзини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олишди. 

Барча янгиликлар

Text to speech