21 Октябр 2023 йил 1118

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”

21 октябрь - "Ўзбек тили байрами" куни. Мана 34 йилдирки, ушбу шодиёна мамлакатимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида бўлиб ўтди. 

Бир-биридан мазмунли саҳна кўринишлари ҳамда иқтидорли ўқувчиларнинг ифодали шеър айтиши-ю, қўшиқлари барчани бирдек қувонтирди.  Тадбир кўтаринки  руҳда ўтказилиб, ўқувчилар ушбу байрамдан ҳам ма’навий ҳам маданий озуқа олишди. 

Барча янгиликлар

Text to speech