Ички ишлар органлари ходимлари нафақат осойишталикни таъминлаш, балки халқ ичида юриб, уларнинг дарду ташвишини тинглаб, муаммоларини ҳал этишда ҳам жонбозлик кўрсатишади. Янгиҳаёт туманида яшовчи, 100 ёшни қаршилаган Санталат ая Сотимованинг ҳолидан хабар олинганида, онахон муқаддас Ҳаж ва Умра зиёратини амалга ошириш истагида юрганлигини, лекин унда хорижга чиқиш паспорти йўқлигини айтди. Шунингдек Салтанат ая паспорт олиш учун кўчага мустақил чиқа олмаслигини билдирди.
Шундан сўнг Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бошлиғи ва М ва ФР бўлими ходимлари ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан фуқаро С. Сотимовага хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилишида амалий ёрдам берилди. Эндиликда 100 ёшга тўлган Санталат ая, Хаж ва Умра сафарларни амалга ошириш учун бемалол хорижий давлатга чиқиш имкониятига эга бўлди. Онахон бундай эътибор учун ходимларга миннатдорлик билдирди.