26 Май 2022 йил 1675

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 1 гектар ерни 1 миллион AҚШ долларига сотишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳар ИИББга 40 ёшли Шухрат ариза билан мурожаат қилиб, Янгихаёт туманида 1 гектар ерни сотишга ваъда берган 2 нафар шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида 2 нафар шахс 200.000 AҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида ушландилар.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тафсилотларни тез орада видеолавҳамизда кўринг.

Барча янгиликлар

Text to speech