23 Fevral 2022 Yil 1207

ЙТҲ ҳақида тезкор хабар

2022 йил 21 февраль куни соат 18:17да «102» тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат тахминан 16.00ларда М.Улуғбек тумани Геофизика кўчасида ҳайдовчи – 1990 й.т, Қ.А. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, Алишеробод МФЙ қаршисида рул бошқарувини йўқотиб уйнинг деворига урилган.
Тўқнашув натижасида: ҳайдовчи Қ.А. «чап болдир иккала суяклари ўрта учлигидан ёпиқ синиб майдаланиб силжиганлиги, ўнг қўл 5 кафт соҳасида кесилган жароҳати борлиги, танасидан кўплаб шилинган жароҳатлар борлиги» ташхиси билан шифохонага мурожат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Йўл ҳаракати иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини тавсия қиламиз.   

Barcha yangiliklar

Text to speech