25 Aprel 2022 Yil 16639

Э Ъ Л О Н ! ! !

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг патруль-пост хизматидаги мавжуд бўш сафдорлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори талабларига мувофиқ ички ишлар органларида хизматга ўташ истагини билдирган эркак номзодлар учун танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган (эркак) шахслар
2022 йилнинг 30 май кунидан 3 июнь кунига қадар ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишлари мумкин;

  1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти;
  2. Ҳарбий гувоҳнома;
  3. Олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки олий таълим муассасасида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумотнома ёҳуд профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисининг рухсатномаси.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- олий ёки тугалланмаган (сиртқи таълим) олий маълумотга эга бўлиши;

- идоравий (ИИВнинг) академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши;

- ёши 30 дан ошмаган бўлиши (30 ёшдаги ҳам);

- бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;

- номзодлар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши лозим.

Белгиланган муддатдан (30 май - 3 июнь) олдин ва кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Маълумот учун телефон: 71-206-45-44 (мурожаат қилиш вақти соат 09.00 дан 17.00 гача).

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уй.

Barcha yangiliklar

Text to speech