Тошкент шаҳрида замонавий хавфсизлик тизимлари жорий этиляпти
Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини янада самарали таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида 360 градусли видеокузатув функциясига эга бўлган, тўғридан-тўғри ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти мониторинг маркази билан видеоалоқа ўрнатиш имкониятига эга ташвиш тугмалари ўрнатилмоқда.
Мазкур тизим мавжуд ҳолатларни марказ томонидан реал вақт режимида видеокузатув орқали кузатиш, ҳолат юзасидан видеоалоқа орқали тезкор ва аниқ ахборот олиш имконини беради. Ташвиш тугма босилганда Қўриқлаш Департаменти тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан қисқа вақт ичида етиб бориш ва зарур чора-тадбирларни кўриш таъминланади.