Тошкентдаги йирик бозорлар ёнидаги камералар олти кунда ярим миллиард сўмдан кўпроқ жарима қайд этди

Тошкент шаҳри худудидаги йирик бозор ва савдо мажмуалари атрофида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш бўйича Хитойнинг Hikvision компанияси томонидан транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш функциясига эга тўрт дона айланма кузатув видеокамералари «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий»), «Чилонзор буюм бозори» (халқ тилида «Ипподром») ва «Карвон» бозорларига ўрнатилиб, 1—9 июль кунлари тест тариқасида синовдан ўтказилган ва бу вақт ичида 8240 та қоидабузарлик аниқланган.

10 июлдан бошлаб камералар тўлақонли ишлаб, қоидабузарликларни қайд этишни бошлаган ва аниқланган қоидабузарликлар бўйича чиқарилган электрон қарорларни манзилларига етказиш учун КААТ тизими орқали «Ўзбекистон почтаси»га электрон тартибда юборилиши йўлга қўйилган. 10 июлдан 16 июлга қадар жами 864 та қоидабузарлик аниқланиб, 525,31 миллион сўм жарима белгиланган

 

Манба : daryo_live