Тошкентдаги «Бўрижар» каналидан номаълум аёл жасади топилди

Бугун, 13-февраль куни соат 7.40 да Чилонзор тумани «Бўрижар» каналида тахминан 45-50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади топилди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ. Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва прокуратура раҳбарлари етиб келишган. 


10 февраль куни Чилонзордаги бошқа ҳудуддан чақалоқ мурдаси топилган эди.