Тошкентда ташкил этилган фоҳишахона аниқланди

Учтепа туманида 41 ёшли Мавлуда Х. ташкил этган фоҳишахона аниқланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди. 

Маълум бўлишича, аёл “мижозлардан” 50 АҚШ доллари ва 350.000 сўм олган. Ушбу факт асосида Мавлуда Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131 моддаси (“Қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.