Тошкентда энг кўп қайси русумдаги автомобиллар авария содир этиши маълум қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ мультимедиа марказида бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳрида юз бераётган ЙТҲлар асосан қайси моделдаги автомобилларда содир этилаётгани ҳақида маълумот берилди (https://daryo.uz/k/2019/07/16/toshkentda-nexia-rusumli-avtomobillarda-eng-kop-yol-transport-hodisalari-sodir-etildi/).

Содир этилган ЙТҲларга кўра 2019 йилнинг ўтган 6 ойи таҳлил қилинган ва, унга кўра, рўйхатнинг енгил автомобиллар бўйича «кучли ўнлиги» қуйидагича кўриниш олган:

1. Nexia – 95та;
2. Spark – 95та;
3. Matiz – 91та;
4. Lacetti – 75та;
5. Cobalt – 38та;
6. Damas – 28та;
7. «ВАЗ—2106» – 26та;
8. Captiva – 10та;
9. «ВАЗ—2107» – 8та;
10. Hyundai – 5 та.

Манба: Daryo