10 Август 2025 йил 0

Ташаббуслар турмуш фаровонлигига хизмат қилади!

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг жорий йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти таҳлили газетамиз орқали кенг ёритилди. Хўш, Уюшма йил якунига қадар яна қандай мақсадларни ўз олдига қўйган?

Маҳаллаларни ишсизлик, камбағаллик, жиноятчилик ва оилавий ажралишлардан холи ҳудудга айлантириш бўйича қатор ташаббуслар илгари суриляпти. Эндиликда айни йўналишда “еттилик” вакилларининг рейтинги юритилади. Бу орқали улар меҳнатига яраша қўшимча рағбатлантирилади. Шунингдек, йил якунига қадар хизмат биносига эга бўлмаган ҳамда 1-3 хонали биноларда фаолият юритаётган йиғинлар учун 380 та давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий маҳалла марказлари қурилади, уларда 17 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Бу дегани, эндиликда маҳалла нафақат бандлик масаласида одамларга кўмакчи бўлади, балки ўзи ҳам иш ўрни яратади. Барча маҳаллаларда “Нуронийлар ва ота-оналар кенгаши” ташкил этилиб, фаол нуронийларга 570 минг 533 та камбағал оилани бириктириш орқали 124 минг 146 та оила камбағалликдан чиқарилади.

Профилактик ҳисобда турган 52 минг нафар муқаддам судланганларни соғломлаштириш чоралари кўрилади. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда 13 миллион 400 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади.
Эътиборлиси, эндиликда ҳар ҳафта душанба куни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш мақсадида “маҳалла еттилиги” аъзолари учун “Маҳалла соати” ўқув машғулотлари ташкил этилади. Бу орқали “еттилик” вакилларининг билими, дунёқараши, ислоҳотлардан хабардорлиги ошириб борилади. Қолаверса, “Рақамли маҳалла” платформасини амалиётга самарали жорий этишга қаратилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

© Газета «Mahalla»,№63 (2287), 2025 йил 6 август

Барча янгиликлар

Text to speech