Янги қоидаларни бузиш қачондан жаримага тортилади?

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар ҳозирча жаримага тортилмайди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББга асосланган ҳолда «Газета» хабар бериб ўтди.

ИИББ янги қоидалар бузилиши бўйича қачондан жаримага тортиш бошланишини расман эълон қилади. Кеча бўлиб ўтган брифинг чоғида бу борада ИИББ жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи Азизхон Умархонов хабар бериб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига ўзгариш Ўзбекистон ҳукумати қарори билан 9 апрелдан киритилган эди. Ўзгаришлар билан ушбу ҳавола орқали яна бир бор танишиб олишингиз мумкин.

Ўзгаришлар расман 10 апрелдан кучга кирган. Аммо аҳоли учун дабдурустдан амалга оширилгани учун ҳозирча янги қоидаларга амал қилмаслик жаримага тортилмайди.

«ИИВ бошқа тегишли вазирлик ва бошқармалар билан биргаликда бир ой давомида аввалги норматив-ҳуқуқий актларни янги қоидаларга мувофиқлаштириши лозим. Бу борада иш олиб борилмоқда ва қабул қилингандан сўнг албатта ОАВни бохабар этамиз. Бир ой давомида янги қоидаларга ўтишга тайёргарлик бўлади ва бу бўйича қоидабузарлик жаримага тортилмайди», — дейди Умархонов.

 

Manba : xabar.uz