ИИББ банк картангизнинг рақами ва пин-кодини ҳеч кимга маълум қилмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда

Юнусобод тумани ИИО ФМБга 49 ёшли Гулнора Х. мурожаат қилди. Унинг хабар беришича, 5 март куни соат 23.35 да номаълум шахс унга эълон бўйича қўнғироқ қилаётганлигини ва сотилаётган мебелни харид қилишга тайёр эканлигини айтган. Аммо у айни вақтда Россия Федерацияси ҳудудида эканлигини ва тўловни электрон ҳамён орқали амалга ошира олишини маълум қилган. Буннинг учун эса номаълум шахс Гулнорадан карта рақамлари ва пин-кодларини айтишини илтимос қилган. Шундан сўнг у иккита картадан ўзига жами 16.700.000 сўм кўчириб олган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.