Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганларни рўйхатдан чиқариш бўйича «Шу Ватанга бордир менинг керагим!» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ёшлар марказида ташкил этилган тадбирда Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи 150 нафар вояга етмаган ёшлар иштирок этишди. Шунингдек, жорий йилнинг 13-октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан мазкур ёшлардан 50 нафари Самарқанд шаҳрига экскурсияга олиб борилди.

Саёҳат давомида Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи 
ёшларга Самарқанд шаҳрида жойлашган дунёга машҳур зиёратгоҳлар таништирилиб, бу заминдан буюк инсонлар етишиб чиққанлиги, улар улуғ алломаларнинг авлодлари эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Саёҳатдан кўплаб ёшлар яхши таассуротлар билан қайтишди.