20 Феврал 2026 йил 0

Чанқоқни қондирувчи нъемат

Апельсин танага куч-қувват бахш этиб, кайфиятни яхшилайди. У мавсумий шамоллаш, вирусли касалликлар даврида саломатликни сақлаш учун яхши ёрдамчи. Ушбу цитрус мева иммунитетни мустаҳкамлайди, оғиз бўшлиғи тўқималари ва милкни яллиғланишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, омега-3 ва 6, ёғ кислоталари, рух, йод, калий, кальций, фосфор, темир моддаларига бой. Апельсин моддалар алмашинувини тезлаштириб, эркин радикаллар ҳаракатини нейтраллайди, юракқон томир касалликлари ривожланишига тўсқинлик қилади. Таркибида В гуруҳи, А, С, Е, Н. РР витаминлари бўлган ушбу мева холестерин даражасини камайтириб, буйрак фаоли ятини яхшилайди. Шу билан бирга ошқозон шиллиқ қавати зарарланишининг олдини олиб, ичаклар фаолиятини рағбатлан тиради.
Мева кесилган ҳолатда ёки турли ширинликлар таркибида истеъмол қилинади. Апельсин чанқоқни қондирувчи ва очлик ҳиссини йўқотувчи хуштаъм неъматдир. Унинг шарбати организм учун жуда фойдали бўлиб, танани тетиклаштиради, куч бахш этади. Бу ичимликни кўпгина давлатларда нонушта пайтида ичиш урф бўлган. Чунки у иштаҳани очади, иммунитетни мустаҳкамлайди, инфекциялар билан курашишга ёрдам беради. Апельсин шарбати терини ёшартиради, қон таркибини яхшилайди, ичакларни тозалайди шунингдек, оғриқ қолдириш хусусиятига эга.
Бироқ ушбу мева аллергик маҳсулот ҳисобланиб, унга таъсирчан кишилар истеъмолда эҳтиёт бўлгани маъқул. Шунингдек, ошқозон-ичак тракти ва ичак касалликлари бе-зовта қиладиган беморларга бу борада мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Апельсинда кислоталилик юқори бўлгани боис тиш эмалига зарар етказиши мумкин, шунинг учун унинг меъёрини оширмаслик ва истеъмолдан сўнг оғизни чайиб ташлаш зарур.

Дилфуза БАҲРАНОВА, Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокор-терапевти.

© «Postda – На посту», №7 (4753), 2026 йил 12 февраль

Барча янгиликлар

Text to speech