10 Апрел 2023 йил 665

Асосий вазифа – тезда аниқлаш ва фош этиш

Сергели тумани ИИОФМБ тезкор-қидирув хизмати ва эксперт-криминалистика бўлими ходимлари ҳудудда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш, терроризм ва экстремизм, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида зарур тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

– Жорий йил бошидан буён туман миқёсида содир этилган жиноятларнинг 94 фоизга яқини очилган, – дейди туман ИИОФМБ тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ бўлинма бошлиғи, подполковник Даврон Ўктамов. Тезкор-қидирув хизмати ходимлари жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, таҳлил қилиб, келгусида йўл қўймаслик чораларини кўриб боришади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, безорилик ва тан жароҳати етказиш жиноятлари асосан тунги вақтда жамоат жойларида содир бўлмоқда. Шу сабабли, биринчи навбатда, туманда фаолият олиб бораётган тунги кўнгилочар масканлар, спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар фаолияти бўйича огоҳлантирув ишлари ҳамда совуқ қурол билан тан жароҳати етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида соҳавий хизматлар билан биргаликда «Тиғ» профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Туман ИИОФМБ ҲПБ психолог-инспектори, ёшлар масалалари билан ишлаш инспекторлари ҳамда бошқа давлат органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари билан ҳамкорликда тарбияси оғир, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, оилавий муҳити салбий томонга ўзгарган, кучли таъсир этувчи дори воситалари ва психотроп воситаларни истеъмол қилувчи вояга етмаганлар, уларнинг ота-оналари ўртасида суҳбатлар ўтказилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Сарвар СОБИРОВ,
© POSTDA – На посту

Барча янгиликлар

Text to speech