Toshbekova Muyassar Baxramovna

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Шайхонтоҳур тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими Ёнғин назорати ва профилактикаси
бўлинмаси ёнғин хавфсизлиги кичик инспектори катта сержант Тошбекова Муяссар Бахрамовна томониданЁнғинни
олдини олиш бўйича олиб борган ишлари бўйича

МАЪЛУМОТ:

Мукофотланмаган.

Ички ишлар органларида 20 йил.

Эгаллаб турган лавозимида 2017 йилдан.

Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги хизмати соҳасида узлуксиз 20 йилллик хизмати давомида бой амалий тажриба орттирган.

Катта сержант М.Б.Тошбекова меҳнатсевар, ташаббускор ва талабчан ходим сифатида ўзини ижобий томондан кўрсатиб келмоқда.

Хизмати давомида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, хизматга оид бўлган буйруқ, кўрсатмаларни ва хужжатларни яхши ўзлаштириб улардан амалий фаолиятида тўғри фойдалана олади. Хизмат вазифаларини сидқидилдан виждонан бажаради.

Шахсий таркиб ўртасида ижро интизомини мустаҳкамлашга ва унга қатъий риоя қилишга одатланган, қўл остидаги ходимларига нисбатан талабчан, уларга хизмат фаолиятида йўл-йўриқлар кўрсатиб, хизмат тайёргарлиги, ёнғин назорати ва профилактикаси йўналишида ўз билим савиясини оширишга катта эътибор қаратиб келмоқда.

У фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни, ёнғинни олдини олиш, содир этилган жиноятларни очилишида, ёнғин сабабларини аниқлашда фаол иштирок этиб, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий-оммавий тадбир-ларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамда ИИББ миқёсида ўтказилаётган турли ўқув тадбирларида фаол хизмат қилиб келмоқда.

Шунингдек, содир этилаётган фавқулодда холатларни ва ёнғинларни бартараф этишда муносиб хиссасини қўшиб келмоқда.

Ёнғинни олдини олиш бўйича, 2017 йилнинг 12 ойи ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 2548 нафар фуқаролар иштирокида учрашув ташкил этиб, иштирокчилар билан ёнғинни олдини олиш борасида суҳбат ўтказган.

Туман ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзига бирик-тирилган ахоли яшаш уйлари ҳамда кўп қаватли турар жой биноларининг ёнғинга қарши холатини 2017  йил 12 ойи ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 3879та шахсий турар жой биноларида ёнғин-техник текширувлар ўтказган. Ушбу текширувлар мобайнида 897та ёнғин хавфсизлигига оид камчиликларни аниқлаб, шулардан 812тасини бартараф этишга эришган.   

Катта сержант М.Б.Тошбекова 2017 ва 2018 йил ўтган даври мобайнида
21та йирик ва ўзига хос ёнғинларни бартараф этишда иштирок этиб, ўзининг жонкуярлигини намойиш қилиб келмоқда. 

Жумладан, 2017 йилнинг 4 август куни соат 12:20да Шайхонтоҳур тумани диспетчерлик хизматига, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказидан Шайхонтоҳур тумани Обиназир махалласи Марказ 28 мавзе 1 уй 93 хонадонда ёнғин содир бўлаёт-ганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг, Шайхонтоҳур тумани ЁХБ  12-ҲЁХҚдан 2та асосий ёнғин ўчириш автомобиллари ёнғин жойига чиқа-рилган, Шайхонтоҳур тумани Обиназир махалласи Марказ 28 мавзесида жой-лашган уйларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича текшириб юрган вақтда ёнғин чиқаётганлигини кўриб ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунига қадар дарҳол етиб бориб, ушбу хонадон эшигини елка қисми билан бузиб аланга ичида қолган фуқаро 2013 йилда туғилган Рашидов Умар Шухрат ўғлини ёнғин жойидан олиб чиқиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топшириб, ёнғинни ўчириш жараёнида фаол иштирок этган.

Шайхонтоҳур тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими Ёнғин назорати ва профилактикаси бўлинмаси ёнғин хавфсизлиги кичик инспектори катта сержант М.Б.Тошбекова бўлимда ўтказиладиган тадбирларда ва қисм биносини таъмир-лашда ўзини меҳнатини аямай фаол иштирок этиб келади. Ёш ходимларни она Ватанга муҳаббат, ўз хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашда ўзини хизмат жараёнида ортирган билим ва бой тажрибасидан фойдаланган ҳолда, ёш ходим-ларга мураббийлик қилиб, уларга касб сирларини пухта ўзлаштириб олишларида ва амалиётга тадбиқ этишларида ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда.

Катта сержант М.Б.Тошбекова “Маънавият ва маърифат дарс”ларига, Жисмоний тайёргарлик машғулотларига мунтазам равишда қатнашиб келади. Жисмонан соғлом, ўзига нисбатан талабчан, Давлат ва хизмат сирларини сақлай олади. Хизматдаги камчиликларини танқидий баҳолайди, уларни бартараф қилиш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга оширади.

Табиатан вазмин, камтарин. Фуқаролар ва ходимлар билан мулоқотда босиқ. Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб келади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган сиёсатни тўғри тушунади ва қўллаб қувватлайди. Ички ишлар органи ходимларининг “Қасамёди”га содиқ, “Одоб-ахлоқ қоидалари”га риоя қилади.