Qo'chqarova Robiya Zokirjon qizi

Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ ППХ бригадасида “Эзгулик патруль” гуруҳи ходимаси сафдор Кучкарова Робия Зокиржон қизи тўғрисидан

М А Ъ Л У М О Т

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2018 йил 30 январь кунидаги 27/2-317-сонли Ташаббускор тадбирлар режасининг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизга ташриф буюраётган меҳмонларга хизмат кўрсатиш уларнинг оғирини енгил қилиш ва тиббий ёрдамга мухтожларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ ППХ бригадасида “Эзгулик патруль” гуруҳлари ташкил этилди.

Ушбу гуруҳлар пойтахтимизнинг “Тошкент вокзали”, “И.Каримов Ҳалқаро Аэропорти” ва “Мустақиллик майдон”ларида хизмат олиб бормоқда.

Ҳар бир гуруҳда бир нафар эркак ва бир нафардан аёл ходималар, жами олти нафар билим савияси юқори ва муомала маданиятига эга бўлган ходимлар танлаб олиниб, “Эзгулик патруль” гуруҳлари ташкил этилди, хозирда “Эзгулик патруль” гуруҳида олти нафар ходим ва олти нафар ходималар хизмат олиб бормоқда.

“Эзгулик патруль” гуруҳлари замонавий кийим-кечак, махсус воситалар ва хизмат олиб боришлари учун керакли анжомлар билан таъминланган, жумладан:

 “Эзгулик патруль” гуруҳларининг хизмат олди ва хизматдан кейинги йўриқномалари ППХ бригадаси рахбарияти томонидан ўтказилиб уларга доимий равишда пойтахтимизга ташриф буюраётган меҳмонлар ва фуқаролар билан хушмомилада бўлиш уларга доимий қонун доирасида ёрдам кўрсатиш ва ИИВнинг буйруқ талаблари хизматларини сифатли белгиланган тартибда олиб борилиши юзасидан кўрсатмалар берилиб борилмоқда, шунингдек Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ ППХ бригадасида “Эзгулик патруль” гуруҳларида хизмат олиб бораётган ходим ва ходималаримиз хар жихатдан билимли ва жисмонан чинққан ходимлар танлаб олинганлигини айтиб ўтишимиз мумкун бунга мисол қилиб Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси “Эзгулик патруль” гуруҳида хизмат олиб бораётган  ППХ бригадаси ИСОМТЎХТ батальони 2-отрядининг сафдор ходими сафдор Кучкарова Робия Зокиржон қизини кўрсатишимиз мумкун у 2017 йил 18 сентябрь кунидан 21 сентябрь кунига қадар Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахирли иккинчи ўринни олганлиги;

2017 йил 10 ноябрь кунидан 12 ноябрь кунига қадар Тошкент шаҳарида “Қўл жанги” спорт тури бўйича Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон Республикаси байроғини юксакларга кўтариб фахирли иккинчи ўринни эгаллаб кумуш медал сохибаси бўлганлиги;  

2018 йил 22 февраль кунидан 25 февраль кунига қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жахон кубигига саралаш “Қўл жанги” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида 18 ёш ва ундан катта аёллар ўртасида 75 кг вазинда 1-ўринни олиб чимпион бўлганлигини айтиб ўтишимиз мумкун.